reforef.ru 1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ


АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

26.08.1998 й.

N 483

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

ТАСДИЄЛАНГАН


20.08.1998 й.


N 41


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БУХГАЛТЕРИЯ ІИСОБИ МИЛЛИЙ СТАНДАРТИ

БІМС N 2

АСОСИЙ ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИДАН ТУШГАН ДАРОМАДЛАР

Маєсад

Харакат сохаси

Атамалар

Даромадни ўлчаш

Тузилган битим фактини аниєлаш

Товарларни сотиш

Хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш)

Фоизлар, роялтилар ва дивидендлар (бошєа даромадлар)

Очиб кўрсатиш

2-сонли БХМСга мувофиє товарларни сотиш ва хизматлар

кўрсатиш (ишлар бажариш) чојида даромадларни

тан олиш (эътироф этиш) Мисоллари

МАЄСАД
Бухгалтерия іисобининг ушбу миллий стандарти "Бухгалтерия іисоби тўгрисида" Ўзбекистон Республикаси Єонуни асосида ишлаб чиєилган бўлиб Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия іисобини меъёрий жиіатдан тартибга солиш тизимининг бир унсуридир.

Молиявий іисоботни тайёрлаш ва таєдим этиш учун концепция асоси доирасида іисобот даврида сармоя эгалари томонидан сарфланган маблаг билан боглиє кўпайишдан ташєари активларнинг кўпайиши ёки мажбуриятларнинг камайиши кўринишида иєтисодий нафнинг ортиши сифатида даромадлар аниєланади.

Хўжалик фаолиятидан тушадиган даромад асосий, операцион ва молиявий фаолиятдан олинадиган даромадлардан иборат бўлади.

Ушбу стандартда даромад деганда хўжалик юритувчи субъектнинг оддий фаолияти давомида олинган даромадлар, шу жумладан маісулотни сотиш (ишларни бажариш ва хизмат кўрсатишдан олинган даромадлар, олинган фоизлар, дивидендлар, роялтилар ва бошєалар тушунилади.

Ушбу стандартнинг маєсади хўжалик юритувчи субъектнинг асосий хўжалик фаолиятидан оладиган даромадларини ва уларни іисобга олиш тартибини белгилашдан иборат.


Асосий хўжалик фаолиятидан олинадиган даромадларни іисоблаш чогида даромад эътироф этилган пайтни аниєлаш асосий масала іисобланади. Асосий хўжалик фаолиятидан тушган даромад хўжалик юритувчи субъектга келгусида иєтисодий наф тушиши эітимоли бўлган пайтда, шунингдек бу нафни ишончли ва аниє ўлчаш мумкин бўлган пайтда акс эттирилади. Бу стандарт мазкур мезонлар бўйича талаблар бажариладиган ва бинобарин асосий хўжалик фаолиятидан тушадиган даромад эътироф этиладиган вазиятни белгилаб беради. Шунингдек у мазкур мезонларни єўлланиш юзасидан амалий кўрсатмалар беради.

ІАРАКАТ СОІАСИ
1. Ушбу стандарт хўжалик фаолиятининг єуйидаги соіаларидан олинган даромадларни іисобга олиш чогида єўлланилади:

1.1. Товарларни сотиш, ишларни бажариш ва хизмат кўрсатиш;

1.2. Фоизлар, роялтилар ва бошєа даромадлар олишга имкон берадиган активларни фойдаланиш учун бошєа хўжалик юритувчи субъектга топшириш.

2. Хўжалик юритувчи субъектлар сотиш маєсадида ишлаб чиєарган товарлар іамда єайта сотиш учун харид єилинган товарлар ёки єайта сотиш маєсадида саєланаётган бошєа активлар товарларга киради.

3. Хизмат кўрсатиш одатда субъектнинг шартномада белгилаб єўйилган шартларни келишилган давр давомида бажаришни ўз ичига олади. Хизматлар бир ёки бир неча давр давомида бажарилиши мумкин. Хизмат кўрсатишга доир айрим битимлар пудрат єурилиши билан бевосита боглиє бўлади, масалан архитекторлар ва лойиіа бошєарувчилари хизматига доир битимлар Стандарт талабларига мувофиє "Пудрат єурилиши" сифатида кўриб чиєилади.

4. Хўжалик юритувчи субъектнинг активларидан бошєа хўжалик юритувчи субъектлар томонидан фойдаланиш єуйидаги кўринишдаги даромадларга олиб келади:

4.1. Хўжалик юритувчи субъектга єарашли бўлган ва іає тўлаш шарти билан фойдаланиш учун берилган пул маблаги ёки пул ўрнини босадиган бойликлар ёхуд сўмларни акс эттирувчи фоизлар;

4.2. Хўжалик юритувчи субъектнинг узоє муддатли активларидан пул тўлаш шарти билан фойдаланиш учун берилган, масалан патентлар, савдо маркалари, муаллифлик іуєуєлари ва компьютер дастурларидан фойдаланганлик учун тўланадиган роялтилар;


4.3. Иштирокчилар (муассислар) ўртасида уларнинг хусусий сармоядаги улушига мутаносиб равишда фойдани таєсимлашдан оладиган бошєа даромадлари.

5. Стандарт єуйидаги фаолият натижасида келадиган даромадга єўлланилмайди:

5.1. Лизинг битимлари ("Лизингни іисобга олиш" БХМСни єаранг);

5.2. Инвестициядан олинадиган єўшимча дивидендлар ва даромадлар;

5.3. Сугурта компаниялари билан сугурта битимлари;

5.4. Молиявий активлар ва молиявий мажбуриятлар жорий єийматидаги ўзгаришлар ёки улар сотилган таєдирда;

5.5. Бошєа айланма маблаглар єийматидаги ўзгаришлар;

5.6. Чорва моллар, єишлоє ва ўрмон хўжалиги маісулотларининг табиий кўпайиши;

5.7. Минерал маъданларни єазиб олиш.

АТАМАЛАР
6. Бу стандартда фойдаланиладиган атамалар:

6.1. Асосий хўжалик фаолиятидан олинадиган даромадлар - хўжалик юритувчи субъектнинг одатдаги фаолияти давомида вужудга келадиган давр ичида мулк эгаларининг ўз сармояларига бадали билан боглиє бўлган кўпайишларни истисно этганда, ўз сармояси кўпайишига олиб келадиган тушумлар;

6.2. Жорий нархлардаги єиймат - актив сотилиши ёки мажбурият єопланиши мумкин бўлган єиймат.

7. Асосий хўжалик фаолиятидан олинадиган даромад хўжалик юритувчи субъектнинг іисобраєамига ялпи тушумлар дан ёки олиниши мумкин бўлган тушумлар дан иборат. Учинчи шахслар номидан ундириб олинадиган, хўжалик юритувчи субъектга тушадиган ва ўз сармояси кўпайишига олиб келмайдиган билвосита солиєлар миєдори асосий хўжалик фаолияти даромадига киритилмайди. Воситачилик фаолиятида ялпи тушумлар асосий хўжалик фаолиятидан олинадиган даромад іисобланмайди. Бундай іолларда воситачилик іаєи даромад іисобланади.

ДАРОМАДНИ ЎЛЧАШ
8. Асосий хўжалик фаолиятидан олинадиган даромад жорий нархларда олинган ёки олиниши лозим бўлган тушум (тўлов) єиймати бўйича баіоланади.

9. Кўпчилик іолларда бундан тушум пул маблаги ёки унинг эквивалентлари шаклида бўлади. Даромад миєдори - олинган ёки олиниши лозим бўлган пул маблаги ёки унинг эквивалентларидан иборат. Бироє пул маблаги ёки эквивалентлари тушуми кечиктирилган бўлса, у іолда жорий нархдаги наф єиймати олинган ёки олиниши лозим бўлган єиймат пул маблагининг номинал миєдоридан кам бўлиши мумкин. Масалан, хўжалик юритувчи субъект харидорга фоизсиз кредит бериши ёки харидор томонидан сотилган товарга іає сифатида берилган векселни бозор нархидан камроє фоиз ставкаси бўйича акцептлаши мумкин. Битимлар натижасида молиявий операцияларни ўтказиш чогида тўланган маблагнинг жорий нархдаги єиймати ваєтинчалик фоиз ставкасини єўлланиб бўлажак барча тушумларни дисконтлаш йўли билан аниєланади. Ваєтинчалик фоиз ставкаси єуйидаги тушунчалардан бири билан аниє белгиланади:


9.1. Кредит рейтинги бир хил бўлган эмитентнинг ўхшаш молиявий активлари бўйича устувор ставка;

9.2. Товарларни сотиш ёки хизмат кўрсатиш жорий нархига молиявий воситанинг номинал єийматини дисконтлайдиган фоиз ставкаси.

Жорий нархлардаги єиймат билан тўловнинг номинал єиймати ўртасидаги тафовут ушбу БІМСнинг 20 ва 21-бандларига мувофиє равишда фоизлар бўйича даромад деб эътироф этилади.

10. Агар товар єиймати тенг бўлган ёки ўхшаш товарга алмаштирилса, бундай алмаштириш даромад келтирмайдиган битим іисобланади. Бошєа товарлар ёки хизматларга алмаштириш тарзида товарлар сотилса ёки хизмат кўрсатилса, яъни мавоза єилинса, бу даромад келтирадиган битим іисобланади. Асосий хўжалик фаолиятидан олинадиган даромад жорий нархларда олинган товарлар ёки кўрсатилган хизматлар єиймати бўйича іисобга ўтказилган пул маблаги ёки пул эквивалентларга чогиштириб ўлчанади. Агар жорий нархларда олинган товарлар ва кўрсатилган хизматлар єийматини аниє. ўлчаш мумкин бўлмаса, бундай іолларда асосий хўжалик фаолиятидан олинадиган даромад жўнатилган товарлар ёки хизматлар єиймати бўйича іисобга ўтказилган пул маблаги ёки пул эквивалентлари єийматига чогиштириб іисобланади.

ТУЗИЛГАН БИТИМ ФАКТИНИ АНИЄЛАШ
11. Ушбу стандартда алоіида олганда іар бир битимга уни тан олиш мезонлари єўлланилади. Вазиятни аниєлаш чогида бир битимнинг алоіида элементларига тан олишнинг мезонларини єўлланиш зарур. Масалан маісулотни сотиш нархи сотишдан сўнгги хизмат кўрсатиш учун муайян єийматни ўз ичига оладиган бўлса, бу єиймат шу муддатдан ажратилиб хизмат кўрсатилган давр давомида асосий хўжалик фаолиятидан олинган даромад деб эътироф этилади. Аксинча, битимлар бир бутун битимнинг туркумлари деб єаралганда натижалари іаєиєий бўлиши билан боглиє бўлган икки ёки ундан ортиє битимларга эътироф этиш мезонлари єўлланилади.

ТОВАРЛАРНИ СОТИШ
12. Єуйидаги шартлар бажарилганда товарларни сотишдан тушган даромад тан олинади:

12.1. Хўжалик юритувчи субъект товарларга эгалик єилишнинг хатарлари ва афзалликларининг анча єисмини харидорга топширганда;


12.2. Хўжалик юритувчи субъект одатда мулкка эгалик єилиш билан боглиє бўлган даражадаги раібарлик давомийлигини іам, сотилган товарларни назорат єилиш самарадорлигини іам саєлаб єолмаганда;

12.3. Даромад миєдори ишончли даражада баіоланганда;

12.4. Хўжалик юритувчи субъект битим билан боглиє иєтисодий наф олиши эітимоли мавжуд бўлганда;

12.5. Битим билан боглиє єилинган ёки кутилаётган харажатлар ишончли даражада аниєланадиган бўлганда.

13. Асосий хўжалик фаолиятидан тушган даромад операция билан боглиє бўлган иєтисодий наф хўжалик юритувчи субъект томонидан олинган таєдирдагина тан олинади. Даромадга киритилган миєдорни ундириш хусусида ноаниєлик вужудга келган таєдирда єайтарилмаган миєдор ёки олиш мумкин бўлмаган миєдордаги пул дастлаб тан олинган даромад миєдорининг ўзгартирилиши сифатида эмас, балки харажат сифатида тан олинади.

ХИЗМАТЛАР КЎРСАТИШ (ИШЛАРНИ БАЖАРИШ)
14. Хизмат кўрсатишни (ишларни) ўз ичига оладиган битим натижаси аниє белгиланадиган бўлса, шу битим билан боглиє даромад йиллик молиявий іисобот тузиш ваєтида битимнинг бажарилиши босєичига єараб тан олинади. Битим натижаси эса єуйидаги шартларни бажариш бўйича аниє белгиланиши мумкин:

14.1. Даромад миєдори аниє баіоланиши мумкин;

14.2. Хўжалик юритувчи субъектга битим билан боглиє даромадларнинг тушиши эітимоли мавжуд;

14.3. Бухгалтерия баланси іисобот давригача битимнинг тугалланиши босєичи юксак ишончлилик даражаси билан баіоланади;

14.4. Битимни бажариш чогида єилинган харажатлар ва битимни ниіоясига етказишга доир харажатлар юксак ишончлилик даражаси билан баіоланиши мумкин.

15. Битимнинг ниіоясига етиши босєичига єараб даромадларнинг эътироф этилиши кўпинча битим неча фоиз бажарилиши нуєтаи назаридан єараб чиєилади. Бу усулга мувофиє хизматлар кўрсатилган іисобот давридаги даромадлар эътироф этилади. Шу асосда даромадларнинг эътироф этилиши бажарилган ишлар іажми ва іисобот даври давомида фаолият натижалари хусусида фойдали ахборот олишни таъминлайди.


16. Хизмат кўрсатишдан (ишларни бажаришдан) келадиган даромад шу операция билан боглиє бўлган иєтисодий самара хўжалик юритувчи субъект іисобига келиши эітимоли мавжуд бўлгандагина тан олинади. Даромадга киритилган ва олинган миєдор хусусида ноаниєлик пайдо бўлган таєдирда єайтариб берилмаган миєдор ёки олиш мумкин бўлмай єолган миєдордаги даромад дастлаб эътироф этилган даромад миєдорини ўзгартириш сифатида эмас, балки харажат сифатида тан олинади.

17. Хўжалик юритувчи субъект єуйидаги бандлар бўйича битимда иштирок этувчи бошєа шахслар билан келишувга эришгандан сўнг ишончли тарзда баіолаши мумкин бўлади:

17.1. Томонларнинг хизмат кўрсатиши ва єабул єилиши хусусида даъво єилиш кучига эга бўлган іуєуєлари;

17.2. Алмаштириш кўзда тутилаётган тўловлар;

17.3. Іисоб-китоб єилиш усули ва шартлари. Хўжалик юритувчи субъект учун молиявий режалаштириш ва іисоботнинг самарали ички тизими бўлиши зарур. Хўжалик юритувчи субъект хизмат кўрсатиш (ишларни бажариш) борасида даромад баіоларини єайта кўриб чиєади ва зарур бўлса унга тузатиш киритади.

18. Битимнинг ниіоясига етиш босєичи турли усуллар билан аниєланиши мумкин. Хўжалик юритувчи субъект кўрсатилган хизматни гоят аниє ўлчайдиган усулдан фойдаланади. Битим табиатига кўра єуйидаги усуллар мавжуд:

18.1. Бажарилган ишларни таілил єилиш усули;

18.2. Хизмат кўрсатишнинг муайян ваєтига келганда битим бўйича хизматнинг тўла іажмига нисбатан фоизини аниєлаш усули;

18.3. Битим бўйича баіоланган умумий харажатларга нисбатан шу санагача єилинган харажатларнинг фоизини аниєлаш усули. Шу санагача єилинган харажатларга мазкур санагача бажарилган ишларни акс эттирадиган харажатлар киради. Битим бўйича баіоланган умумий харажатларга эса бажарилган ёки бажарилиши лозим бўлган хизматларни акс эттирувчи харажатлар киритилади.

Оралиє тўловлари іамда харидорлардан олинган бўнаклар єиймати бўйича даромадлар тан олинмайди.

19. Агар хизмат кўрсатиш (ишларни бажариш) бўйича битимнинг натижаларини тўла ишонч билан баіолаш мумкин бўлмаса, єопланадиган ва єилинган харажатлар миєдори бўйича даромадлар тан олинади. Агар битим натижаларини тўла ишонч билан баіолаш имкони бўлмаса ва єилинган харажатларнинг єопланмаслиги эітимоли бўлса, даромадлар тан олинмайди.


ФОИЗЛАР, РОЯЛТИЛАР ВА ДИВИДЕНДЛАР (БОШЄА ДАРОМАДЛАР)
20. Активларни фоизлар, роялтилар ва бошєа даромадлар келтирувчи ўзга хўжалик юритувчи субъектларга фойдаланишга бериш натижасида олинган даромадлар єуйидаги іолларда ушбу БІМСнинг 21-параграфида кўрсатилган асосда тан олиниши лозим:

20.1. Хўжалик юритувчи субъект битим билан боглиє иєтисодий наф олиш эітимоли мавжуд бўлганда;

20.2. Даромад миєдорини ўта аниєлик билан баіолаш мумкин бўлганда;

21. Даромад єуйидаги асосда тан олинади:

21.1. Активдан олинадиган іаєиєий даромадни іисобга оладиган ваєтинчалик нисбат асосида фоиз эътироф этилади;

21.2. Битим шартларига мувофиє равишда іисоблаб чиєариш асосида роялти тан олинади;

21.3. Акциядорларнинг іає олиш іуєуєи белгиланган чогида дивидендлар тан олинади.

22. Хўжалик юритувчи субъектнинг операциялар билан боглиє иєтисодий наф олиш эітимоли мавжуд бўлган таєдирдагина даромадлар тан олинади. Бироє даромадга киритилган ва олинган пул миєдори хусусида ноаниєлик пайдо бўлган таєдирда ундирилмаган миєдордаги пул ёки олиш эітимоли бўлмаган пул миєдори дастлаб тан олинган даромад миєдорини ўзгартириш сифатидагина эмас, балки харажат сифатида тан олиниши керак.

ОЧИБ КЎРСАТИШ
23. Хўжалик юритувчи субъект молиявий іисоботни таєдим этиш чогида єуйидагиларни очиб кўрсатади:

23.1. Даромадни тан олиш учун єабул єилинган іисоб сиёсати, шу жумладан хизмат кўрсатишни ўз ичига олган битимларнинг ниіоясига етиши босєичларини белгилаш учун єабул єилинган усуллар;

23.2. Даромаднинг іисобот даври давомида акс эттирилган іар бир муіим тоифаси миєдори, шу жумладан єуйидагилардан олинган даромадлар:

23.2.1. Товарларни сотишдан;

23.2.2. Хизмат кўрсатишдан;

23.2.3. Фоизлардан;

23.2.4. Роялтидан;

23.2.5. Дивидендлардан;

23.3. Даромадларнинг іар бир муіим тоифасига киритилган товарлар ёки хизматларни айирбош єилишдан олинган даромад миєдори.


2-сонли БХМСга мувофиє

товарларни сотиш ва хизматлар кўрсатиш (ишлар бажариш)

чојида даромадларни тан олиш (эътироф этиш)

МИСОЛЛАРИ

Мазкур Мисоллар рус тилида тасдиєланган

Ўзбек тилидаги матни ахборот тусига

Ноаниєликлар келиб чиєишида

асл нусхасига єаралиши тавсия этилади

Ушбу илова намунавий характерга эга ва стандартнинг єисми іисобланмайди. Илованинг маєсади стандартни турли тижорат вазиятларида тушунтиришда ёрдам бериш учун єўллашни ифодалашдан иборатдир. Мисолларда битимнинг алоіида томонларига эътибор берилган, лекин улар даромадни тан олишга таъсир этувчи таалуєли бўлган барча омилларни тўлиє муіокамаси бўлмайди. Мисолларда даромадлар суммасини аниє белгиланганлиги назарда тутилади, хўжалик юритувчи субъект томонидан олинадиган иєтисодий фойдалар ва сарф-харажатлар іамда кутилаётган харажатлар аниє іисобланиши мумкин. Мисоллар ушбу стандартни ўзгартирмайди ва унинг чегарасидан чиємайди.

Товарларни сотиш

Хизматлар кўрсатиш (ишлар бажариш)

Фоизлар, роялти ва дивидендлар

ТОВАРЛАРНИ СОТИШ
1. Товарларни етказиб бериш кечиктирилаётган битим, уларни етказиш муддати харидорнинг илтимосига кўра узайтирилади, бунда харидор мулкка эгалик єилиш іуєуєига эга бўлади ва іисоблар бўйича мажбуриятларни єабул єилади.

Даромад єуйидаги шартларда харидор мулкка эгалик єилиш іуєуєига эга бўлганда тан олинади:

1.1. Етказиб бериш амалга оширилади;

1.2. Товар мавжуд бўлиб, сотишни тан олиш пайтида харидорга етказиб беришга тайёр;

1.3. Харидор товарни етказиб бериш муддатини кечиктирилиш шартларини алоіида тарзда тасдиєлайди;

1.4. Оддий тўлов усулларини єўллаш.

Даромад товарни ўз ваєтида етказиб бериш учун фаєат сотиб олишга ёки ишлаб чиєаришга интилишнинг мавжудлигида тан олинмайди.
2. Товарлар єуйидаги шартларда ортиб жўнатилади:

2.1. Ўрнатиш ва техник назорат.

Даромад одатда харидор жўнатилган товарларни єабул єилиб олганда, шунингдек уларни ўрнатиш ва техник назорат тугалланганда тан олинади. Бироє, даромад товарларни харидор томонидан єабул єилиниши билан даріол тан олинади, агарда:

- ўрнатиш жараёни моіиятан оддий, масалан, заводда текширилган телепрёмникни ўрнатишда уни фаєат єутидан олиш ва антенага іамда элекр тармојига улаш талаб єилинади холос;

- кўздан кечириш фаєат шартнома баіоларини узил-кесил белгилаш маєсадидагина амалга оширилади, масалан, темир рудаси ва шакарни юклаб жўнатиш ва і.к.

2.2. Харидор єайтаришнинг чекланган іуєуєини келишган іолларда маъєуллаш.

Агар товарларни єайтаришга оид ноаниєлик мавжуд бўлса, даромад жўнатилган товарларни харидор томонидан расмий єабул єилиб олинганда ёки товарлар етказиб берилган ва рад этиш муддати тугаганида тан олинади.

2.3. Консигнацион сотиш, унга мувофиє олувчи (харидор) юкни жўнатувчи (сотувчи) номидан товарни сотиш мажбуриятини ўз зиммасига олади.

Олувчи томонидан товар учинчи шахсга сотилганда юк жўнатувчи томонидан даромад тан олинади.

2.4. Етказиб берилганда іаєини тўлаб сотиш (кўрсатилган іаєини тўлаш шарти билан).

Даромад етказиб бериш амалга оширилганда ёки сотувчи ёхуд унинг вакили томонидан пул маблајлари олинганда тан олинади.

3. Тўловни кечиктириш шарти билан сотиш, унга мувофиє харидор томонидан єисман тўлаш йўли билан узил-кесил іисоб-китоб єилингандагина товарлар етказиб берилади.

Бундай сотув шартида даромад товарлар етказиб берилгандан сўнг тан олинади. Лекин бундай сотувни катта іажмда бажарилиши шароитининг мавжудлигида, даромад олдиндан тўлов суммаларининг сезиларли єисми келиб тушганида ва омборхонадаги товарлар захира єилиб єўйилган іамда харидорга етказиб беришга тайёр эканлиги шарти остида тан олиниши мумкин.

4. Мазкур пайтда товарлар захирасида бўлмаган товарларни етказиб бериш учун олдиндан іає тўланган (ёки єисман тўланган) буюртмалар. Масалан, товарлар іали ишлаб чиєарилмаган ёки мижозга учинчи шахс орєали етказиб берилади.


Даромад харидорга товар етказиб берилгандагина тан олинади.

5. Сотиш ва єайта сотиб олиш бўйича келишувлар, унга мувофиє сотувчи ўша товарни кечиктирмаган муддатда єайта сотиб олишга рози бўлади ёки сотувчи опцион колга (єайта сотиб олишга) эга бўлади ёхуд харидор сотувчи томонидан товарни єайта сотиб олишга опцион путга эга бўлади.

Даромад сотувчи харидорга эгалик єилиш таваккалчилиги ва манфаатдорлигини берганлигини ва тегишинча, даромад тан олинишини аниєлаш учун келишув шартлари таілил єилиниши йўли билан тан олинади. Мулкка эгалик єилиш юридик іуєуєи бериб юборилганига єарамай сотувчида эгалик єилиш таваккалчилиги ва манфаатдорлиги саєланиб єолганда, битим молиявий шартнома іисобланади ва даромадлар олишга олиб келмайди.

6. Єайта сотишни амалга оширувчи дистрибьюторлар, дилерлар ва шунга ўхшаш воситачилар орєали сотиш.

Бундай сотувлардан олинган даромад одатда эгалик єилиш таваккалчилиги ва манфаатдорлиги бериб юборилганда тан олинади. Лекин, харидор вакил сифатида фаолият кўрсатса, сотув консигнацион сотув сифатида єаралади.
7. Даврий нашрларга ва шунга ўхшаш маісулотларга обуна бўлиш.

Мавжуд нашрлар іар бир даврда ўзининг нархини саєлаб єолса, даромад ушбу нашрларни юклаб жўнатилган давр мобайнида тўјри чизиєли усул асосида тан олинади. Агар нашрлар турли іисобот даврида турли нархларда бўлса, унда даромад жўнатилган нашрлар єийматини сотилиш нархининг умумий суммасига киритилган товарлар барча бирлигининг умумий баіоланган єийматига нисбати бўйича тан олинади.
8. Бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиш, бунга кўра товарларнинг єиймати бўлиб-бўлиб тўланадиган тўловлар билан тўланади.

Сотиш нархига тааллуєли бўлган даромад (фоизлардан ташєари) сотиш кунида тан олинади. Сотиш нархи киритилган фоиз ставкаси бўйича олиниши керак бўлган тўловларни дисконтлаш асосида аниєланади. Фоизлар эса киритилган фоиз ставкасини іисобга олувчи ваєтга доир мутаносиблик асосида уларнинг олинишига єараб даромад сифатида тан олинади.

9. Кўчмас мулкни сотиш.

Даромад одатда мулкка эгалик єилиш юридик іуєуєи харидорга ўтганда тан олинади. Лекин, баъзи іолларда юридик єоидаларга мувофиє мулкдаги улушли фоиз харидорга мулкка бўлган юридик іуєує ўтгунга єадар берилиши мумкин ва шунинг учун эгалик єилиш таваккалчилиги ва манфаатдорлиги іам шу жараёнда берилади. Бундай іолларда сотувчи томонидан шартномани тугатиш бўйича маълум іаракатлар єўллаш керак эмаслиги шарти остида даромадни тан олиш маєсадга мувофиє бўлади. Іар єандай іолда іам, сотувчи улуш ва/ёки мулкка эгалик єилиш юридик іуєуєини берганидан кейин іар єандай іатти-іаракатлар єўллашга мажбур бўлса, даромад ушбу іаракатлар содир этиб бўлингандан сўнг тан олинади. Бунга єурилиши тугалланмаган бино ёки іар єандай бошєа иншоот мисол бўла олади.

Баъзи іоларда кўчмас мулк сотувчининг иштирок этиши шарти билан іамда таваккалчилик ва манфаатдорлик берилмаган іолда сотилиши мумкин. Масалан, опцион пут ва кол (сотиб олиш ва сотиш) келишувини ўз ичига олган сотиш ва єайта сотиб олиш тўјрисидаги келишув іамда сотувчи маълум муддат давомида мулкка эгалик єилиш іуєуєини кафолатлайдиган ёки харидорнинг єўшган сармоясини маълум муддат мобайнида даромадли бўлишини кафолатлайдиган келишувлар. Бундай іолларда сотувчининг давом этаётган иштирокининг моіияти ва даражаси битимни єандай іисобга олишни белгилайди. Уни сотиш сифатида ёки молиялаш, лизинг сифатида ёхуд фойдани таєсимлаш тўјрисидаги іар єандай бошєа келишув сифатида іисобга олиш мумкин. Агар битим сотиш сифатида іисобга олинса, унда сотувчининг давом этаётган иштироки даромадни тан олишни кечиктириши мумкин.

Сотувчи шунингдек тўлов маблајлари ва харидорда тўловларни амалга ошириш мажбурияти борлигини іам іисобга олиши керак. Масалан, бошланјич тўловлар ёки харидор томнидан давом эттирилаётган тўловлар киритилган іолда олинган тўловларнинг жами харидорнинг тўловларни тўлаш мажбуриятлари бўйича етарли далил бўла олмайди, даромад фаєат іаєиєатда олинган пул маблајлари миєдорида тан олинади.


ХИЗМАТЛАР КЎРСАТИШ (ИШЛАР БАЖАРИШ)
10. Ўрнатиш учун тўлов.

Монтаж (ўрнатиш) учун тўлов ўрнатишнинг тугаллаш босєичи кўрсатилганда тан олинади.
11. Хизматлар учун тўлов маісулотлар баіосига киритилади.

Маісулотларни сотиш баіоси ўз ичига сотишдан кейинги хизматлар (масалан, дастурий таъминот сотилганда маісулот сифатини оширишни таъминлаш бўйича сотишдан кейинги хизмат кўрсатишлар) учун маълум суммани ўз ичига олганда, ушбу сумма келгуси даврга ўтказилади ва хизматлар кўрсатилган даврда даромад сифатида тан олинади.
12. Реклама учун таєдирлаш.

Оммавий ахборот воситаси томонидан воситачилик іаєи омма олдида тегишли реклама ёки реклама тасмаси чиєарилганда тан олинади. Ишлаб чиєариш воситачилик іаєи лойиіани тугаллаш даражаси кўрсатилганда тан олинади.
13. Сујурта агентликларининг воситачилик іаєи.

Сујурта агентлиги томонидан олинган ёки олиниши лозим бўлган воситачилик іаєи, агент томонидан кейинчалик хизмат кўрсатиш талаб этилмаса, агент томонидан сујурта полиси кучга кирган ёки тикланган кунидан кейин даромад деб тан олинади. Лекин, агентдан полис амалда бўлган муддатда кейинчалик хизмат кўрсатиш талаб єилиниши эітимоли мавжуд бўлса, комиссион іає ёки унинг єисми кечиктирилади ва полис кучга эга бўлган давр мобайнида даромад сифатида тан олинади.
14. Молиявий хизматлар учун тўлов.

Молиявий хизматлар учун даромадни тан олиш маълум миєдорда тўлов белгиланган молиявий хизматларни кўрсатиш маєсадига ва у билан бојлиє бўлган іар бир молиявий инструментни іисобга олиш асосларига бојлиє. Молиявий хизматлар учун тўловлар тавсифи кўрсатилаётган хизматларнинг моіияти ва асосини акс эттирмаслиги мумкин. Шунинг учун молиявий инструментнинг реал даромадининг ажралмас єисми бўлган тўловни хизмат кўрсатишдан кейин ишлаб топилган тўлов ва маълум іаракатларни бажарганлик учун тўловдан ажрата олиш муіимдир.
(а) Молиявий инструмент реал даромадининг ажралмас єисми бўлган тўлов.

Бундай турдаги тўлов одатда реал даромадга тузатиш сифатида єаралади. Лекин, молиявий инструментни бошланјич єиймати тан олингандан кейинги жорий нархларда ўлчаш зарур бўлганда, тўлов даромад сифатида акс эттирилади.

(1) Хўжалик юритувчи субъект томонидан инвестиция сифатида саєланадиган молиявий инструментни яратиш ва сотиб олиш учун олинган тўлов.

Ушбу тўлов єарз берувчининг молиявий аіволини баіолаш, єимматбаіо єојозлар бўйича кафолот, гаров ва бошєа шартномаларни, инструмент шароитни муіокама єилиш, іужжатларни тайёрлаш ва расмийлаштириш ва битимни тугатиш каби фаолиятлар учун тўловлар тўлашни ўз ичига олади. Бу тўлов ташкил этилиб давом эттирилаётган єатнашувнинг ажралмас єисми іисобланади, натижада молиявий инструмент келиб чиєади ва тегишли тўјридан-тўјри харажатлар билан бирга кечиктирилади ва реал даромадларга тузатишлар сифатида тан олинади.
(2) Ссудалар бериш ёки сотиб олиш учун хўжалик юритувчи субъект томонидан олинган єабул єилинган мажбуриятлар билан бојлиє бўлган хизматлари учун тўлов.

Агар субъектнинг маълум кредит шартномасини тузиши эітимоли мавжуд бўлса, єабул єилинган мажбуриятлар учун олинган тўлов молиявий инструментни сотиб олишда давом этаётган иштироки учун компенсация іисобланади ва тегишли тўјридан-тўјри харажатлар билан бирга кечиктирилади ва реал даромадларга тузатишлар сифатида тан олинади. Агар мажбуриятнинг муддати ўтган бўлса ва хўжалик юритувчи субъект ссудалар таєдим этмаган бўлса, унда тўлов шартномасининг муддати тугаши билан даромад сифатида тан олинади.
(в) Кўрсатилган хизматлар учун ишлаб топилган тўлов.
(1) Ссудалар учун хизмат кўрсатишда ундириладиган тўлов.

Хўжалик юритувчи субъект томонидан ссуда учун хизмат єилишда ундириладиган тўлов хизматлар кўрсатиб борилишига єараб даромад сифатида тан олинади. Агар хўжалик юритувчи субъект ссуда берса, лекин ушбу ссуда билан хизмат кўрсатиш учун одатда шундай хизмат тури учун ундириладиган тўловга нисбатан бирмунча арзон тўловни саєлаб єолса, унда берилган ссуда єийматининг бир єисми кечиктирилади ва хизматлар кўрсатиб борилишига єараб тан олинади.
(2) Ссудалар бериш ёки олиш бўйича мажбуриятни єабул єилганлик учун тўлов.

Агар кредит шартномасини тузишнинг кичик эітимоли мавжуд бўлса, мажбурият учун тўлов мажбурият амалда бўлган муддат мобайнида ваєтга доир мутаносиблик усул асосида умумхўжалик фаолиятидан олинган даромад сифатида тан олинади.

(с) Оддий фаолиятдан аіамиятлироє бўлган маълум іаракатларни бажариш натижасида келиб чиєадиган тўлов.

Тўлов єуйида келтирилган мисолларда кўрсатилганидек маълум іаракатларни бажариш натижасида даромад сифатида тан олинади:
(1) Мижозга акцияларни таєсим єилгани учун воситачилик іаєи.

Воситачилик іаєи акциялар таєсимланганда даромад сифатида тан олинади.
(2) Ссудаларни єарздор ва инвестор орасида жойлаштирганлик учун мукофотлаш.

Мукофотлаш ссудалар ташкил єилингандан сўнг даромад сифатида тан олинади.
(3) Кредитни синдицирлаштириш учун тўлов.

Маълум іаракат тугаши билан келиб чиєадиган тўлов билан фаолиятнинг келгуси натижаларига ёки таваккалчиликни саєлаб єолинганлигига тегишли бўлган тўловни фарєлай олиш керак. Кредитни ташкил єилувчи ва ўзи учун ссуда пакетининг іеч єандай єисмини саєлаб єолмайдиган (ёки бошєа иштирокчилар каби єиёсий таваккалчиликлар учун реал даромаднинг бир єисмини саєлаб єолувчи) хўжалик юритувчи субъект томонидан кредитни синдицирлаштириш учун тўлов синдицирлаштирилган кредитга хизмат кўрсатиш учун єоплаш іисобланади. Тўловнинг бундай тури синдицирлаштириш тугатилишига кўра даромад сифатида тан олинади.

Лекин, агарда хўжалик юритувчи субъект - синдицирлаштириш иштирокчиси синдицирлаштиришнинг бошєа ишторокчилари оладиган даромадга нисбатан кам бўлган єиёсий таваккалчилик учун реал даромад олган іолда ссуда пакетининг маълум бир єисмини саєлаб єолса, унда синдицирлаштириш учун олинган тўловларнинг бир єисми саєлаб єолинган таваккалчилик билан ўзаро муносабатда бўлади. Тўловларнинг тегишли єисми кечиктирилади ва 14(а)-бандда кўрсатилганидек инвестициядан олинадиган реал даромадга тузатишлар киритиш шаклида даромад сифатида тан олинади. Аксинча, хўжалик юритувчи субъект - синдицирлаштириш иштирокчиси синдицирлаштиришнинг бошєа иштирокчилари томонидан ишлаб топилган даромадга нисбатан жуда юєори бўлган таваккалчиликнинг єиёсий даражаси билан реал даромад олган іолда ссуда пакетининг маълум бир єисмини саєлаб єолса, унда реал даромаднинг бир єисми кредитни синдицирлаштириш учун тўлов билан ўзаро муносабатда бўлади.


Реал даромаднинг тегишли єисми синдицирлаштириш тугаши билан синдицирлаштирилган кредит учун тўловларнинг бир єисми сифатида тан олинади.

15. Абонемент йијимлари.

Санъаткорларнинг чиєишлари, банкетлар ва бошєа алоіида іоллардан тушум бундай іоллар рўй берганда даромад сифатида тан олинади. Єатор воєеаларга чипталар сотилганда, тўлов іар бир воєеа кўрсатилган ваєтда кўрсатилган хизмат іажми бўйича іар бир воєеа орасида таєсимланади.
16. Ўєитиш учун тўлов.

Даромад ўєитиш даври мобайнида тан олинади.
17. Бошланјич, аъзоликка єабул єилиш ва аъзолик бадаллари.

Даромадни тан олиш кўрсатиладиган хизматларнинг тавсифига бојлиє. Агар бадаллик тўловлари фаєат аъзоликни назарда тутса ва барча бошєа хизматлар ёки маісулотлар учун алоіида тўланса ёхуд алоіида йиллик обуна бўлиш мавжуд бўлса, бадаллар уларни олишда аіамиятли ноаниєликлар бўлмаганда даромад сифатида тан олинади. Агар бадаллар аъзоларга турли хизматлар кўрсатилиши ёки аъзолик даври мобайнида нашр єилиш іуєуєини берса ёхуд аъзо бўлмаганларга сотилаётган товарлар ва кўрсатилаётган хизматлар учун ундириладиган тўловларга нисбатан пастроє нархларда тўлаш іуєуєини берса, улар бериладиган чегирмаларнинг келиб тушиш ваєти, моіияти ва єийматини акс эттириш асосида тан олинади.
18. Франшиз учун тўлов.

Франшиз учун тўлов бошланјич ва кейинги хизматлар, асбоб-ускуналар ва бошєа моддий активлар ва ноу-хау таъминотини єоплаши мумкин. Мос равишда франшиз учун тўлов унинг ундирилиш маєсадини акс эттириши асосида даромад сифатида тан олинади. Єуйида франшиз учун тўловларнинг тегишли усуллари келтирилган:
(a) Асбоб-ускуналар ва бошєа моддий активлар билан таъминлаш.

Жорий нархларда сотилган активларнинг єийматига асосланган сумма барча товар етказиб берилганда ёки мулкка эгалик іуєуєи берилганда даромад сифатида тан олинади.
(в) Дастлабки ва кейинги хизматлар кўрсатиш.

Давомий хизмат кўрсатиш учун тўловлар, улар дастлабки тўловларнинг бир єисми ёки алоіида тўлов сифатида тан олинишидан єатъи назар, хизмат кўрсатилишига єараб даромад сифатида тан олинади. Агар алоіида тўлов мувофиє бўлган фойда билан бирга давом эттирилаётган хизматни єопламаса, давом этаётган хизматлар харажатларини єоплаш ва улар бўйича тегишли фойдани таъминлаш учун етарли бўлган бошланјич тўловларнинг бир єисми кечиктирилади ва хизмат кўрсатилишига єараб даромад сифатида тан олинади.


Франшиз бўйича келишув франшиз таєдим этувчи компанияни бошєаларга єараганда пастроє нархда ёки бундай сотувлардан тегишли фойда бермайдиган нархларда асбоб-ускуналар, захиралар ёки бошєа моддий активлар билан таъминлашни назарда тутади. Бундай іолларда бошланјич тўловларнинг баіоланган харажатларни єоплаш ва ушбу сотувлардан маълум даромад олиш учун етарли бўлган єисми кечиктирилади ва франшизни олувчига товар сотиладиган муддат ичида тан олинади. Бошланјич тўловларнинг єолдији франшиз таєдим этувчи шахсдан талаб єилинадиган барча бошланјич ва бошєа мажбуриятларни (жойни танлашда ёрдам кўрсатиш, ходимларни ўєитиш, молиялаш ва реклама каби) бажариш тугалланганда тан олинади.

Минтаєавий франшизга нисбатан келишув бўйича єабул єилинган бошланјич хизматлар ва бошєа мажбуриятлар ушбу жойларда жойлашган єатор айрим корхоналарга бојлиє бўлиши мумкин. Ушбу іолда ушбу хизматларга тегишли тўлов дастлабки кўрсатилган хизматлар асосий іажмининг савдо корхоналарининг сонига мутаносиб равишда даромад сифатида тан олинади.

Агар бошланјич тўлов узоє муддат давомида ундирилса ва тўлиє ундирилиши бўйича аіамиятли бўлган ноаниєлик бўлса, унда тўлов (даромад) пул маблајларини єисман келиб тушишига єараб тан олинади.
(c) Франшизни узайтирганлик учун тўлов.

Келишув амалда бўлган даврда таєдим этилган келишув билан таъминланган узайтириш іуєуєидан фойдаланганлик учун ёки бошєа хизматлар учун ундириладиган тўлов хизмат кўрсатилишига ёки іуєуєдан фойдаланишга єараб даромад сифатида тан олинади.
(d) Вакиллик шартномаси бўйича амалга ошириладиган операциялар.

Операциялар франшиз таєдим этувчи компания ва олувчи компания ўртасида содир бўлиши мумкин. Унда франшиз таєдим этувчи компания моіиятига кўра олувчи компания учун вакил сифатида иштироки этади. Масалан, франшиз таєдим этувчи компания ўзи учун іеч єандай фойдасиз канцелярия молларини буюриши ва уларни олувчи компанияга етказиб беришни ташкил этиши мумкин. Бундай битим даромад олишга олиб келмайди.

19. Истеъмол дастурий таъминотини такомиллаштириш учун тўлов.

Истеъмол дастурий таъминотини ишлаб чиєєанлик учун тўлов дастурий таъминот етказиб берилгандан сўнг унга техник хизмат кўрсатиш билан бојлиє бўлган хизматларни тугаллаш босєичи ва ишлаб чиєишни тугаллаш босєичи кўрсатган іолда даромад сифатида тан олинади.

ФОИЗЛАР, РОЯЛТИ ВА ДИВИДЕНДЛАР
20. Лицензия ва роялти учун тўлов.

Субъектнинг активларидан (савдо маркалари, патентлар, дастурий таъминот, мусиєа асарлари, ёзувларнинг асли ва бадиий фильмларга муаллифлик іуєуєи каби) фойдаланганлик учун тўланадиган лицензия ва роялти учун тўлов одатда битимнинг мазмуни ва шартларига мувофиє тан олинади. Амалиёт нуєтаи-назаридан уни битим амалда бўлган муддат мобайнида, масалан, лицензия эгаси маълум бир технологиядан маълум давр мобайнида фойдаланиш іуєуєига эга бўлганда, тўјри чизиєли усул бўйича амалга ошириш мумкин.

Єатъий тўлов ёки лицензиарга мазкур іуєуєлардан эркин фойдаланиш имконини берадиган, лицензиант эса бажарилмаган іеч єандай мажбуриятга эга бўлмаган, лекин, бекор єилинмаган шартнома бўйича єопланмаган кафолат учун іуєуєни бериш моіиятан сотиш іисобланади. Лицензия таєдим этувчида етказиб бериш амалга оширилгандан сўнг іеч єандай мажбурият бўлмаганда дастурий таъминотдан фойдалаш учун лицензия битими бунга мисол бўла олади. Бошєа мисол - бадиий фильмни бозорларда намойиш этиш іуєуєини берилиши, унда лицензиант дистрибьюторларни назорат єилолмайди ва кейинги касса даромадлари олишни кутмайди. Бундай іолда даромад сотиш пайтида тан олинади.

Баъзи бир іолларда лицензия ёки роялти тўловларини олиш ёки олмаслик келгусида бўладиган ходисаларга бојлиє бўлади. Бундай іолларда даромад тўловлар ёки роялтини олиш имконияти бўлганда (одатда ходиса содир бўлгандан кейин) тан олинади.